ДЎЗАХ ВА ДЎЗАХИЙЛАР(davomi) - Diniy kitoblar - Islomiy Sahifa - ۩۞۩.BaltimoreUz.Tk۩۞۩
Monday, 2017-03-27, 7:46 AM
Www.BaltimoreUz.coM MainRegistrationLogin
Welcome Guest | RSS
Sahifalar

Saytdagi Barcha: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Malumot


Diqqat!
Agarda kimda kinolar ko'rsatmasa! U holda Online kinolarni ko'rishlik uchun Mozilla Firefox va Adobe Flash Playerdan foydalaning va albatta kinolarni muammosiz ko'rish sharafiga ega bo'lasiz!! 

????????!
? ???? ?? ??????????? ??????, ????????? ? ????????????? ???????  Mozilla Firefox ? Adobe Flash Player  ????? ???? ??? ????????!!
Biz Bilan A'loqa
Ism *:
E-mail *:
Web-site:
Nomlanishi:
Xat*:
Saytga Baxo:
Code *:

Savollar
Eng yaxshi repper?
Total of answers: 15
Mehmonlar
Free counters!
 Islomiy Sahifa 
Main » Articles » Diniy kitoblar

ДЎЗАХ ВА ДЎЗАХИЙЛАР(davomi)
Жума насихатлари ДЎЗАХ ВА ДЎЗАХИЙЛАР Муаллиф: Али Хасан Али Абдулхамид. (DAVOMI) Кофирнинг хорлиги бунчалик каттик, унинг азоблари бунчалар аламли! Инсон дўзах ўтини юзи билан тўсадиган бу огир кунда кофирларга истехзо-итоб охангида «ўзингиз касб килиб ўтган нарсаларингиз (яъни динсизлик мевасини) тотиб кўринглар», деб айтилур. Бундай каттик азобларга инсон боласи токат кила олмайди. Инсон дўзах ўти у ёкда турсин, дунё ўтининг бир дона чўгини билмасдан ушлаб олса, бир-икки кун кўлининг огригидан нолиб юради. Баъзилар хакдан юз ўгириб бепарво юрадилар. Гўё жаннат уларга тўлик кафолатлаб берилган ва жаханнам устидан ўтмаслигига аник ишончи бордек. Биродарлар! Билингларки Аллохнинг «макри»дан факат зиён кўргувчи кавмгина хотиржам бўлади. Утба ибн Газвон разияллоху анху хутба килиб деди: «Бизларга зикр килинишича, (дўзахга) бир тошни ташлаб юборилади ва у етмиш йилда хам унинг каърига етолмайди, Аллохга касам-ки ўша дўзах инсонлар билан тўлдирилади, бундан ажабланаяпсизларми?».[1] «Мана шу икки ганим (яъни мўминлар билан кофирлар) Парвардигорлари (нинг хак дини) хусусида талашдилар (яъни мўминлар Аллохнинг хак дини бўлмиш Исломнинг голиб бўлишини истадилар, кофирлар эса бу динни йўк килмокчи бўлдилар). Бас, кофир бўлган кимсалар учун ўтдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг бошларидан кайнок сув куйилиб;. У (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар хам, терилари хам эритиб юборилур».[2] «Ва (у жойда) кайнок сув билан сугорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак килиб ташлаган».[3] «Улар у жойда (жаханнам ўтидан ором берадиган) бирон салкинни ва бирон ичимликни топмаслар!. Факат кайнок сув ва йирингнигина (тотурлар)!».[4] «кайнаб турган булокдан сугорилур!».[5] Абдуллох ибн Аббос, Мужохид ва Хасан: «кайнаб турган - яъни нихоятда кайнок», деганлар. «Унинг (яъни, хар бир кофир бўлган кимсанинг) олдида жаханнам бордир. (Жаханнамда) унга йирингли сувдан берилганда, уни ютмокчи бўлади-ю, (томогидан) ўтказолмайди».[6] Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Уларнинг бошларидан кайнок сув куйилур ва у (сув) уларни тешиб ўтур. Хатто у ичларига тўлиб ундаги нарсаларни шилиб тушади ва оёкларидан тешиб чикади - мана шу - (оятда келган) эритиб юборишликдир, - сўнгра яна аввалги холига кайтарилурлар».[7] Аммо уларнинг емишлари эса «зариъ» ва «заккум» дир. «Улар учун бирон таом бўлмас, (уларнинг емишлари) факат (еган кимсани) семиртирмайдиган ва очликдан халос килмайдиган зариъдан (захарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик) бўлур!».[8] «Албатта (дўзахнинг ўртасида ўсадиган) Заккум дарахти гунохкорларнинг таомидир. (У таом) мисоли кайнок сувнинг кайнаши каби коринларида кайнайдиган эритилган (догланган) ёгдир!».[9] «Хакикатан Биз уни (яъни заккум дарахтини) золим кимсалар учун фитна-алдов килиб кўйдик. Дархакикат у дўзах каърида ўсадиган бир дарахтдир. Унинг бутоклари (даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшайди. Бас улар (яъни дўзахийлар) албатта ундан еб, коринларини тўлдиргувчидирлар».[10] катода зариъ хакида айтади: «Энг ёмон, энг бадбўй хамда жирканчдир». «Агар заккумдан бир томчиси бу дунёга томиб кетса, дунё ахли хаётини бузиб юборарди».[11] Энди аламли азоблардан ташкари емиши заккум бўлган кишининг холи нима кечади? Жаханнам посбони (фаришта) Молик уларга: «Албатта сизлар (мана шу азобда мангу) тургувчидирсизлар», деган вактида жаханнам ахлининг бутун умиди узилади. Факатгина жаханнамдан чикиш умидлари эмас, балки бир кунга бўлса хам азобни енгиллатиш хусусидаги умидлари хам узилади. Сўнг ўзларига ўлим талаб киладилар. Бирок нолалари бехуда кетади. Охир-окибат йиглаб ўкиришга ўтадилар ва бир-бирларини маломатлашга тушадилар. Азоб эса тобора зиёда бўлиб бораверади. Ибн Аббос разияллоху анху айтади: «Молик уларнинг савол (сўровлари)га минг йилдан кейин жавоб беради». Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ахли дўзахлар шундай йиглайдиларки, агар уларнинг кўз ёшларига кема туширилса, албатта окади (сузади) ва улар кўз ёш ўрнига кон йиглайдилар».[12] ДЎЗАХГА ОЛИБ БОРУВЧИ АМАЛЛАР Куйида инсонни дўзахга бошлайдиган баъзи амалларни эслатиб ўтамиз, шояд улардан узок бўлсак: 1. Абу Хурайра разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ахли дўзахдан икки тоифаси борки мен уларни кўрмадим: 1) кўлларида сигирнинг думига ўхшаган камчилари бўлиб, у билан инсонларни урадиган кишилар. 2) Кийим кийган ялангоч, ўзи бузукликка моил ва бошкаларни ундовчи, бошлари туянинг кийшайиб турган ўркачига ўхшаган аёллар. Улар жаннатга кира олмайдилар ва жаннатнинг хидини хам топмаслар. Унинг хиди фалон фалон масофадан келиб туради».[13] Имом Нававий рахимахуллох айтади: «Хадисда зикр килинган «камчи» эгалари - миршаблардир. Аммо «кийим кийган ялангоч»лар - Чиройини кўрсатиш учун баданининг у ер бу ерини очиб юрадиган хамда бадан кўриниб турадиган юпка кийимларни киядиган аёллар.. «ўзи бузукликка моил ва бошкаларни ундовчи» - Аллох таъолонинг тоатидан тойилган, иффатсиз ва бошкаларга хам ўша бузукликни ўргатадиган аёллар.. «Бошлари туянинг ўркачи каби» - Сочлари ўримини бошларининг ўртасига туянинг ўркачидек катта килиб ўраб оладиган аёллар.. Баъзи уламолар: Эркакларга тик бокадиган, улардан кўзларини олиб кочмайдиган хамда бошларини (хаё билан) куйи солиб юрмайдиган аёллар, деб таъриф килганлар.. Эй мухтарама, муслима опа-сингиллар ўзингиз ўйлаб кўринг! Ахир канча аёллар юкорида зикри ўтган ишларга гирифтор бўлиб колганлар. Эркакларнинг эътиборини жалб киладиган юпка либосларни кийиб, атрлар сепиб хушбўйланиб олган хамда ноз-ишва билан кадам ташлаб, ўзи фитналаниб, бошкаларни хам фитнага солиб бозорларга чикадиган, эркаклар билан юмшок-майин товушда гаплашадиган ва уларнинг калбларини ўзига моил киладиган, хуллас ўзининг аёллик хурматини билмайдиган аёллар йўкми?! Ха, Аллохга касам-ки бундайлар жуда кўп.. Синглим, Аллохнинг газаби ва лаънатида юрадиган ва Аллохнинг мўмин бандаларига озор берадиган бундай бадбахт аёллардан бўлиб колишдан эхтиёт бўлинг! Ўзингиз эхтиёт бўлганингиз каби бошкаларни хам бу бузук йўлга юришдан огохлантиринг. Бу мафтункор ва бузук аёллар азобу укубатга канчалик лоикдирлар-а?! Сиз эса Аллохнинг китоби ва расулининг суннатини махкам ушласангиз ажру савобга хакликдирсиз, айникса яхшиликка буюриб ёмонликдан кайтарсангиз кандай хам яхши-я. Аллох Роббил оламин сизга ўзининг баракотини ёгдирсин... 2. Имрон ибн Хусайн разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Дўзахга карадим ва унинг ахлининг кўпчилиги аёллар эканини кўрдим».[14] Имом Куртубий рахимахуллох айтади: «Жаннат ахлининг озчилиги аёллар бўлади чунки уларга хаво голиб келганлиги ва дунёнинг ўткинчи зийнатига берилиш хамда аклларининг нокислиги ва Охиратдан юз ўгириб кетишлари боисдир». Абдуллох ибн Аббос разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Менга дўзах кўрсатилди, унинг ахлларининг кўпчилиги аёллар экан, нима учун эй расулуллох? Деб сўрадилар. Куфрлари сабабли, дедилар. Аллохга кофир бўладиларми деб сўрашганида. Эрларига кофир (кўрнамак) бўладилар ва (килинган) яхшиликка (кофир) нонкўр бўладилар. Улардан бирига агар бир умр яхшилик килсангу, кейин у сендан озгина ёмонлик кўрса: Сендан харгиз яхшилик кўрмадим,- дейди».[15] Муслималар мазкур аёллар каторига кириб колишдан эхтиёт бўлмоги лозим. 3. Абу Хурайра разияллоху анху жаннат билан дўзахнинг тортишуви хакидаги хадисда айтади: «Дўзах айтди: Мен устунман, чунки мутакаббир ва золимлар мендадир».[16] Хориса ибн Вахб разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизларга дўзах ахлларининг хабарини берайми? - Ха, дейишди. Айтдиларки: - кўпол, мутакаббир ва ўзини катта олувчилар. - Хар бир мутакаббир, пасткаш ва бахиллар».[17] кўпол - тошбагир.. Такаббур - калбида кибри бор.. Мўмин аввало, Аллохнинг мўмин бандаларига озор беришдан эхтиёт бўлмоги, аксинча ўз биродарларига тавозели ва мухаббатли бўлмоги лозимдир. Иккинчидан: Мол-дунёни тўплаб, босиб кўядиган, яхшиликларга сарфламайдиган ва ўзининг мухтож биродарларига садака килмайдиган бахил бўлишдан эхтиёт бўлмоги лозим. Учинчидан: Кибрдан эхтиёт бўлмоги лозим. Хакка унамаслик ва инсонларни камситиш ва уларнинг хакларига тажовуз килиш - кибрдир. 4. Абу Зар разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Уч тоифа кишилар билан киёмат кунида Аллох гаплашмайди ва уларга (рахмат назари билан) карамайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир». Бу сўзни Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уч маротаба такрорладилар. Абу Зар: «Бундай зиёнкорлар ким, Ё Расулуллох?- деб сўрадилар. - Кийимини (тўпикдан пастга) (бунга устки кийимнинг этаги ва шим ва лозимнинг почаси киради ИНТ) осилтириб юрадиганлар, миннат килувчилар ва молини ёлгон касам билан ўткизувчилар. Бошка бир ривоятда: - Хеч нарсани миннатсиз бермайдиган миннатчи, молини ёлгон касам билан сотувчи ва изори (лўнгиси)ни (тўпикдан пастга) осилтириб юрадиган кимсалар.[18] Абу Хурайра разияллоху анху куйидаги лафз билан ривоят килган: «Чўлда ортикча суви бўла туриб, уни йўловчиларга бермайдиган киши, асрдан кейин молининг аслида ундай бўлмаса-да фалон пулга олганман деб ва гапига ишонтириш учун Аллохнинг номи билан касам ичиб бир кишига молини сотган киши хамда бир амирга мол-дунё илинжида байъат бериб, агар у бирон нарса бериб турса, ахдига вафо киладиган, бермай кўйса, ахдини бузадиган киши».[19] Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу хадисда ахли дўзахлардан тўрт тоифасини зикр килдилар: Биринчи: Кийимини тўпигидан пастга тушириб, кибр билан уни судраб юрадиган кишилар. Иккинчи: Миннатчилар: Мабодо бировга бир нарса берса, уни албатта миннат киладиган ва килган яхшилигини кўп эслатадиган, гохида яхшиликни ўрнини билмайдиган ва уни ўз эгалари бўлмиш мухтожларга бермайдиган кишилар. Масалан: Ортикча суви бўлатуриб уни чўлдаги мухтожларга бермайдиган киши. Учинчи: Амирга мол-дунё илинжида байъат берган, агар максади хосил бўлса ахдига вафо килиб, максади хосил бўлмай колса, ахдини бузадиган кишилар. Тўртинчи: Молини ёлгон касам билан сотадиганлар. Бундайлар бугун кўп учрайди: Улар молининг яхшилигига ёлгон касам ичади ёки ўзи уни фалончадан олганига касам ичади. Касами хам ёлгон бўлади. Хуллас молини алдаб ўтказиш учун хар хил йўллар билан касам ичади ва барча ичган касами ёлгон бўлади. Азиз биродар, барча ишларингизда, олди-сотдиларингизда халол ризк топишга, Улуг Роббингизнинг газабига дучор киладиган ишлардан йирок бўлишга интилинг. Сиз энг енгил азобни хам кўтара олмайсиз ва Аллохнинг рахматига эришишга канчалар мухтожсиз, шояд шунда зафар топгувчилардан бўлсангиз. Анас ибн Молик разияллоху анхудан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: - Дўзах ахлидан бўлган, дунёда хисобсиз ноз-неъматлар берилган киши олиб келиниб, дўзахга бир ботириб олинади-да, ундан: - Эй одам боласи (дунёда) бирон яхшилик кўрганмисан? Сенга дунёда бирон неъмат берилганми?- деб сўралади. У: - Аллохга касам-ки йўк, эй Роббим,- дейди. Кейин жаннат ахлидан бўлган, дунёда турли машаккатларни бошидан ўтказган киши олиб келиниб, уни бир марта жаннатга киргизиб чикарилади-да сўнгра ундан: - Эй одам боласи (дунёда) бирон бир машаккат кўрганмисан? Бошингга бирон бир кийинчилик тушганми?- деб сўралади. У: - Йўк, Аллохга касам-ки Эй Роббим, харгиз машаккат кўрмадим ва бошимга бирон кийинчилик хам тушмади,- дейди».[20] Парвардигоро, жаханнам азобидан Сенинг номинг билан панох тилаймиз ва кабр азобидан Сенинг номинг билан панох тилаймиз ва Масих Дажжол фитнасидан Сенинг номинг билан панох тилаймиз хамда тириклик ва ўлим фитнасидан Сенинг номинг билан панох тилаймиз! Парвардигоро, бизни, ота-оналаримизни хамда барча биродарларимизни дўзахдан ўзинг саклагин. Парвардигоро, бизга бу дунёда хам яхшилик ато килгин, Охиратда хам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин! Парвардигоро, бизни бандаларингни кайта тирилтирадиган кунингдаги азобингдан асрагин! Парвардигоро, бизни бандалар кайта тириладиган ва хузурингда жамланадиган кунда халклар олдида шарманда килмагин ва номаи аъмолимизни ўнг тарафдан бергин! Парвардигоро, бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни ўз магфиратингга олгин! Омийн!
Category: Diniy kitoblar | Added by: BaltimoreUz (2010-03-18)
Views: 1135 | Comments: 1 | Rating: 2.2/4
Total comments: 1
1  
Shunaqa kitoblardan manga xam joylab beringlar iltimos www.evstudio.ucoz.ru shu saytga oldindan raxmat

Only registered users can add comments.
[ Registration | Login ]
Kirish / Chiqish
Faol News Maker

Siz xam o'z Yangiliklaringizni(News) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling 
Yangi A'zolar
Yangi Suratlar
Copyright MyCorp © 2017